"Челси" "Кристал Пэлас" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
20 июл 2023
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи "Челси" эътиборига тушди.

Бу ҳақда "Evening Standard" хабар бермоқда.

"Кристал Пэлас" 23 ёшли англиялик учун 50 млн фунт талаб қилмоқда. Ҳимоячига "Челси"дан ташқари "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқяпти.

Гехи – "Челси" тарбияланувчиси. У "кўклар"нинг асосий жамоасида 2 та ўйин ўтказган. 2021 йилда лондонликлар уни 23 млн еврога "Кристал Пэлас"га сотишган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Evening Standard