

20 ёшли англиялик футболчи учун "чайкалар" 30 миллион фунт таклиф қилишган, аммо "кўклар" рад жавобини беришган.
"Челси" янги бош мураббийи Маурисио Почеттино келаси мавсум Колуиллга умид боғламоқда.
Ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида "Брайтон"да ўтказди. Агар лондонликлар таклифни қабул қилишса, Колуилл Жоау Педро билан бирга "чайкалар" тарихидаги энг қиммат трансферга айланарди.



