

Турнирнинг сўнгги баҳсида ПСЖ ва "Челси" ёшлари майдонда куч синашишди.
Ўйиннинг ўнинчи дақиқасида Фикайо Томори кўкларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 58-дақиқада Яку Мейте ўртадаги мувозанатни тиклади. 3 дақиқа ўтиб "Челси" футболчиси Кейси Палмер ўз жамоасига ғалаба келтирди.
"Челси" кетма-кет иккинчи маротаба УЕФА Ёшлар лигасида чемпионга айланди, улар ўтган мавсумнинг финалида "Шахтёр" футболчиларини мағлуб этишган эди.
УЕФА Ёшлар лигаси
ПСЖ U19 (Париж, Франция) – Челси U19 (Лондон, Англия) – 1:2
Голлар: Томори, 10 (0:1); Мейте, 58 (1:1); Палмер, 61 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Эбоа Эбоа, 23; Мейте, 81 – Томори, 12; Скотт, 40; Эйна, 64; Кларк-Салтер, 73; Мухтар, 90+3.



