Расман: "Челси" Жеймс билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди

Sherzod Nurmatov
5 сен 2022
Ҳимоячи Рис Жеймс ва "Челси" ўртасидаги янги битим 2027 йилга қадар мўлжалланган.

22 ёшли футболчининг янги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Олдинроқ англиялик янги шартнома шартларига кўра "кўклар" тарихидаги энг кўп маош олувчи ҳимоячига айланиши маълум бўлганди.

"Челси" тарбияланувчиси жорий мавсум клуб сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com