“Челси“ Италия чемпиони билан шартнома тузмоқчи

Khoja
28 май 2025
“Наполи“ ярим ҳимоячиси Андре Замбо Ангисса фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Унга “Челси“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон жамоаси аллақачон музокараларни бошлаб юборган. Камерунлик футболчининг ўзи ҳам Англияга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум “Наполи“ сафида 37 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 5 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчини 27 миллион еврога баҳолаган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com