

Бельгиялик футболчи меҳнат шартномаси бўйича Истанбулнинг "Бешиктош" клуби билан келишувга эришди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Англия клуби раҳбарияти ўйинчи билан хайрлашишга тайёр.
Миши "Челси" томонидан 5 йил олдин харид қилинган, аммо асосий таркиб ўйинчисига айлана олмаган. Шу сабаб у "Валенсия", "Боруссия" (Дортмунд) ва "Кристал Пэлас" жамоаларида ижара асосида тўп тепган.



