

Германиялик футболчи “Ливерпуль”га қарши ўйиннинг (0:2) биринчи бўлими ўрталарида Садио Мане билан тўқнашиб кетди ва ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. У майдонни тарк этиб, шифокорлар ёрдамида кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Рюдиген ўрнига ўйинни Андреа Кристенсен давом эттирди. Футболчининг жароҳати ҳақида тез орада расмий маълумот тақдим этилади.



