“Челси” ҳимоячиси жароҳат сабабли февралга қадар майдонга тушмайди

Nozimov Nig'monxo'ja
17 дек 2023
“Челси” ҳимоячиси Марк Кукурелья жароҳат сабабли келаси йилнинг февраль ойига қадар қайтмайди.

Манбага кўра, испаниялик ҳимоячи тўпиғидан олган жароҳати туфайли камида бир ярим ойни ўтказиб юборади. Қайд этилишича, яқин кунларда футболчи жароҳатини тўлиқ ўрганиш учун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Лондон жамоаси ҳимоячини 2022 йилда “Брайтон”дан 63,5 миллион еврога харид қилганди.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com