"Челси" футболчиси операция қилинди

Mirjalol Normatov
18 июл 2023
"Челси" футболчиси Уэсли Фофана тиззасидан жароҳат олди.

Шу сабабли у жамоасининг АҚШдаги турнесига учмади. 22 ёшли франциялик футболчи операция қилинди ва яқин вақтлар ичида тикланиш жараёнини бошлайди. Одатда бундай жароҳат олган футболчилар 5-6 ой вақт давомида майдонга қайтишмайди.

Ўтган ёзда "Челси" Фофанани 70+5 млн фунт эвазига "Лестер"дан сотиб олганди. Ўтган мавсумда у 20 ўйинда майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/chelseafc