"Челси" футболчиси "Милан" ва яна икки клуб қизиқишлари доирасида

Mirjalol Normatov
28 июн 2023
Каллум Хадсон-Одои "Челси"ни тарк этиши мумкин.

"The Guardian" хабарига кўра, "Челси" ҳозирги сиёсати билан ушбу футболчидан осонгина воз кечиши мумкин. Олдинроқ унинг хизматларига Саудия Арабистонидан қизиқишлар бўлаётганди. Бироқ у кучли бешлик чемпионатларида қолишни маъқул кўрмоқда. Ҳозирда "Милан", "Фулхэм" ҳамда "Ноттингем Форест" ушбу вазиятни кузатиб бормоқда.

Хадсон-Одои ўтган мавсумни "Байер"да ижарада ўтказди ва Бунедслиганинг 14 ўйинида 1 голли пас амалга оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian