

Бу ҳақда журналист Фабрис Хоукинс Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, футболчига "Бёрнли"га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилган.
Броя ўтган мавсум "Эвертон" сафида ижара асосида ўйнади. Ҳужумчи барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушди ва уларда гол ура олмади. Футболчининг Лондон клуби билан меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 12 млн еврони ташкил этади.




