

ФА матбуот хизмати хабарига кўра, клуб ва ташкилот бу борада музокаралар олиб борган ва якунда "Челси" аризасини қайтариб олган. Айни дамда АПЛ раҳбарияти "Челси" ва Буюк Британия раҳбарлари билан Роман Абрамовичга қўйилаётган санкциялар сабабли клубга бир қанча чекловлар ўрнатмоқчи.
Олдинроқ "Челси" "спорт қоидаларига ҳалоллик" шиори билан "Мидлсбро"га қарши ўйинда мухлислар киритилмаслиги борасида ариза топширган, аммо бунга "Мидлсбро" қарши чиққанди.



