"Челси" "Эвертон" футболчиси учун 60 млн фунт таклиф қилади

Alisher
23 авг 2022
"Челси" "Эвертон"га ярим ҳимоячи Энтони Гордон бўйича учинчи таклифни тайёрламоқда.

"Кўклар" 21 ёшли англиялик футболчи учун 60 миллион фунт стерлинг атрофида таклиф қилишлари мумкин. Ушбу нарх ичида ўйинчи муваффақиятли иштирок этган тақдирда, бонуслар ҳам бўлади.

Гордон — "Эвертон" тарбияланувчиси. У ўтган мавсум барча мусобақаларда жамоа таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали ўйинчини 18 миллион фунтга баҳоламоқда. Гордоннинг клуби билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports