

“Аристократлар” Менди билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди. “Челси” унинг трансфери учун 20 млн евро сарфламоқчи, “Ренн” эса 26 млн евро талаб қилмоқда.
Аввалроқ, “кўклар”га Андре Онана (“Аякс”) ва Альфонс Ареоля (ПСЖ)нинг хизматлари таклиф этилганди.
28 ёшли Менди ўтган мавсум клуб сафида 24 ўйинда қатнашиб, 9 баҳсда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолганди.



