

Клуб хўжайинлари трансферга йирик миқдорда пул сарфлаганликларига қарамай, ҳозирча совринлар талаб қилмайди. Улар 47 ёшли мураббийга жамоани шакллантириб олиш учун вақт беришади.
Сўнгги иккита трансфер ойнаси мобайнида лондонликлар 16 нафар футболчи харид қилишди, яна 2 нафар футболчини ижарага олишди.
Аммо раҳбарият ушбу мавсум якунига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолиш ҳолатини тўғри қабул қилади.
Айни пайтда "Челси" АПЛ турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.



