"Челси" де Лигт учун 40-45 млн евро ва Вернерни бермоқчи

Alisher
25 июн 2022
"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Челси" нидерландиялик учун 40-45 миллион евро ва Тимо Вернерни таклиф қилмоқчи.

Аммо, туринликлар яхшироқ шартларни хоҳлашмоқда. Шунингдек, Вернернинг маоши муаммо бўлиши мумкин – солиқлардан сўнг йилига 10-11 млн евро.

Шу билан бирга немис трансферга қарши эмас, "кекса синьора"га ҳужумчининг ўйин сифатлари ёқади.

Де Лигт ҳам "Челси"да ўйнашга қарши эмас.


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com