"Челси" Давид Луисни 17 миллионга сотмади

Mirjalol Normatov
15 июн 2018
"Челси" ҳимоячи Давид Луисни "Арсенал"га сотмади.

"Le10Sport" хабарига кўра, "аристократлар" 17 млн фунт бермоқчи бўлган "канонирлар"нинг таклифи ёқмаган. Шу боисдан энди "Арсенал" бразилиялик учун нархни кўтариш ниятида ва яқин вақтлар ичида таклиф билан чиқишни кўзламоқда.

Ўтган мавсумда ҳимоячи "Челси" таркибида барча турнирларда 17 учрашувда ҳаракат қилди ва 2 гол киритишга муваффақ бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le 10 Sport