

"Аристократлар" дарвозабони Эдуард Менди эса Англия чемпионатидаги 12-"қуруқ" ўйинини ўтказди.
У жами 22та ўйинда майдонга тушди. Менди АПЛда камида 10та ўйинда майдонга тушган 210 дарвозабон орасида ўйинларнинг ярмидан кўпида гол ўтказиб юбормаган ягона посбон бўлди.
"Челси" 27 турдан сўнг 47 очко жамғарган ҳолда жадвалда 4-ўринда бормоқда.



