"Челси" "Бавария" асосий ҳимоячисини ўз сафига чорламоқда

Sherzod Nurmatov
13 окт 2022
"Челси" "Бавария" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Паварга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, инглиз клуби футболчини келаси ёзда сотиб олиши мумкин, бироқ у мюнхенликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани узайтирмаса. 

Франциялик футболчига "Атлетико", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқмоқда.

26 ёшли Павар жорий мавсум "Бавария" либосида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport Bild