

Бельгиялик футболчи жорий мавсумни "Бешиктош"да ўтказади.
Трансфердан олдин "аристократлар" 27 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани 2023 йилгача узайтирдилар.
Ушбу трансфер 2016 йилда "Марсел"дан "Челси"га ўтганидан сўнг, Батшуайининг бешинчиси ҳисобланади. Ундан олдин у "Боруссия Дортмунд", "Валенсия" ва икки марта "Кристал Пэлас"га юборилганди.



