“Челси” аъзоси “Адана Демирспор”га текинга ўтмоқда. Аммо ...

Eldor Akmurzayev
25 янв 2023
Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.

Унга кўра, “Милан”да ижара асосида ҳаракат қилган “Челси” ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко фаолиятини Туркияда давом эттиради.

У “Адана Демирспор”га текинга ўтмоқда ва янги клуби билан 2026 йилгача шартнома имзолайди. Аммо Бакайоконинг кейинги трансферидан маълум фоизи “Челси”га ўтказиб берилиши керак.

28 ёшли француз 25 январ куни Туркияга учиб боради ва пайшанба куни расман шартнома имзолайди.

Бакайоко жорий мавсум А Серияда 14 баҳсда қатнашиб, 3 бор сариқ карточка олди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira