"Челси" "Айнтрахт" мураббийи Гласнер билан шартнома имзолашга қизиқмоқда

Alisher Ostonov
29 янв 2023
"Челси" "Айнтрахт" бош мураббийи Оливер Гласнерга қизиқмоқда.

Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, 48 ёшли мутахассис Лондон клубининг шорт-листида бор. "Челси" ёзда ҳам Гласнерга мурожаат қилган. "Челси" хўжайини Тодд Боули Гласнернинг Европа лигасида "Айнтрахт" билан ғалабасидан жуда ҳам катта таассурот олган.

"Челси" айни дамда 20 ўйиндан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгалламоқда. Етакчи "Арсенал"да эса 19 ўйиндан сўнг 50 очко бор.

"Айнтрахт" Германия чемпионатида 18 турдан сўнг 32 очко жамғарди ва жадвалда бешинчи ўринни банд этиб турибди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern