"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи
06 авг 2024 14:12
Янгиликлар
"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Челси" клуби "Атлетико" ва Испания олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Самуэль Омородионни 35 миллионов евро эвазига сотиб олишга тайёр.
Клублар музокараларни давом эттиришмоқда.
Омородионнинг "Атлетико" билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Ўтган мавсум "Алавес"да ижарада тўп тепган 20 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг 35 ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол + 1 та ассист қайд этган.
Олимпиадада Омородион 3 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
"Transfermarkt" портали испанияликни 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар