"Челси" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
8 июл 2024
"Кўклар" Саму Омородион учун 42 млн фунт таклиф қилмоқда.

Англиянинг "Челси" клуби Испаниянинг "Атлетико" жамоаси ҳужумчиси Саму Омородионга қизиқмоқда, дея хабар берди "The Sun".

Хабарларга кўра, "Челси" 20 ёшли Омородион учун 42 млн фунт таклиф этмоқда. Бироқ "кольчонерос" уни 70 млнга қўйиб юборишга тайёр.

Саму Омородион 2023/24 йилги мавсумни ижара асосида "Алавес"да ўтказди ва у ерда 35 та ўйин ўтказиб, 8 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun