АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди

Alisher Ostonov
20 апр 2025
АПЛ 33-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

Алекс Ивоби 20-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, ўйин сўнггида, аниқроғи 83-дақиқада Тайрик Жорж ва 90+3 дақиқада Педро Нету гол уриб, "Челси"га ғалаба тақдим этди.


20 апр 2025, 18:00
Fulham — Chelsea
1 – 2
Тугади


"Арсенал" эса меҳмонда йирик ғалабага эришди. Леандро Троссард дубль қайд этди, Габриэль Мартинелли ва Итан Нванери ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шунингдек, "Ипсвич" биринчи бўлимда бир киши кам бўлиб қолганини қайд этиш лозим (Лиф Дейвис 32-дақиқада майдондан четлатилди).


20 апр 2025, 18:00
Ipswich Town — Arsenal
0 – 4
Тугади



"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да "Вулверхэмптон"га таслим ўтди. Ғалаба голини 77-дақиқада меҳмонларнинг испаниялик ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия урди.


20 апр 2025, 18:00
Manchester United — Wolverhampton Wanderers
0 – 1
Тугади




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia