«Челси», «Арсенал» ва «Ливерпуль» «Шахтер» футболчисига қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2017
«Шахтер» Бернард ярим ҳимоячиси Англия топ-клублари эътиборига тушди.

25 ёшли бразилиялик футболчига «Челси», «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари қизиқшмоқда. Унинг трансфер нархи 13 миллион еврога баҳоланмоқда.

Олдинроқ Бернардни «Палмейрас» сотиб олмоқчи бўлганди, аммо футболчининг ўзи Европада қолишни истаганди.

2013 йил ёзида Бернард «Шахтер»га «Атлетико Минейро»дан 25 млн эвазига кўчиб ўтганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: esporte.uol.com.br