"Челси" "Арсенал" ҳужумчиси билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
9 июл 2023
"Арсенал" форварди Фоларин Балогун борасида бир қанча клублар кураш олиб боришмоқда.

Ўтган мавсумни ижара асосида "Реймс"да ўтказган футболчи билан "Челси" клуби музокараларни бошлади. Айни дамда футболчи "Арсенал" режаларида эмас ва шу сабабли Лондон клуби футболчи учун жамоа изламоқда.

22 ёшли Балогун "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у Франция чемпионатида 37 ўйинда қатнашиб, 21 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal