"Челси" Ампадуни 15 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан "Специя"га ижарага беради

Alisher
29 авг 2022
"Челси" ҳимоячиси Итан Ампаду фаолиятини Италияда давом эттиради.

"Специя" 21 ёшли ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Клублар ўртасидаги музокаралар якунланиш босқичида.

Ўйинчининг хариди итальян клубига 15 млн еврога тушади. Ампадунинг бугун Италияга келиши ва эртага янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида "Венеция"да ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com