

Ўйинчи шунингдек "Пари Сен-Жермен" клуби рўйхатида ҳам бўлиб турибди. Алаба "Бавария" билан шартномасини узайтиришни хоҳламади, унинг битими жорий мавсумнинг сўнггида якунига етади. Мюнхенликлар уни ёзда текинга қўйиб юбормаслик учун, қишда сотиб юборишлари мумкин.
Австриялик футболчининг ўзи фаолиятини Ла Лигада давом эттиришни қаттиқ хоҳламоқда, аммо пандемия сабаб унинг маошини Испания клублари тўлаши қийинроқ.
Давид Алаба "Бавария"да умумий 398та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол ва 49та ассист қайд этди.



