“Челси” 3 ойдан бери мағлуб бўлгани йўқ

“Челси” кеча АПЛ 11-тури доирасида “Кристал Пелас”ни 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Маурицио Сарри жамоаси АПЛдаги мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 11 тага етказди. Жамоа ҳисобида айни дамда 8 та ғалаба ва учта дуранг бор.

Лондонликлар ҳисобида айни дамда 27 очко мавжуд. АПЛ пешқадами “Манчестер Сити”да эса 29 очко бор.

“Челси” сўнгги бор Англия Суперкубоги доирасида 5-август куни “Ман Сити”га мағлуб бўлганди. Клуб шундан бери 16 та расмий ўйинда қатнашиб, 13 та ғалабага эришиб, 3 та дуранг қайд этди.


Манба: Championat.asia