

Мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра Ғузор туманидан келган “Авғонбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлсалар, турнирнинг ҳал қилувчи финал йўлланмасига Касби туманининг “Оққамиш” ҳамда Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари эга чиқишди.
Турнирнинг финал босқичи эртага Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида байрамона тарзда ўтказилади. Ғолиб совриндор бўлган жамоалар диплом, медал, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.







Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз



