

Истеъдодли мураббий бугунга қадар "Истиқлол" ва "Бухоро" клубларида бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда 500 тадан кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида тарихда қолган. Бердиев жамоа ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида клуб тизимига ёрдамчи мураббий сифатида жалб этилди.
"Турон" футбол клуби барча мухлислар номидан Анвар Бердиевнинг жамоадаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди. "Турон"га хуш келибсиз Анварбек Курбонович", - деб ёзади "Турон" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, кеча championat.asia сайтида Анвар Бердиев "Турон"да иш бошлашга яқин эканлиги ҳақида хабар чиққанди.



