Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь-октябрь ойларидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
02 ноя 2023 14:00
Янгиликлар
Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь-октябрь ойларидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Бу сафар икки ой натижаларига кўра энг яхши мураббий ва ўйинчини аниқладик, сабаби сентябрь ойида иккита, октябрда эса учта тур ўйналди.
Овоз беришда Championat.Asia ходимлари ва Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти иштирок этди. Таклиф этилган эксперт эса Ўзбекистон терма жамоаси, Россия ва Ўзбекистоннинг бир қатор клублари собиқ ўйинчиси ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Спартак-Алания", "Торпедо-Металлург", "Крилья Советов") ва фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ватанида мураббий сифатида ишлаётган Бахтиёр Ашурматов бўлди.
Овоз бериш якунларига кўра Суперлиганинг сентябрь-октябрь ойларидаги энг яхши мураббийи деб Рўзиқул Бердиев топилди. Жамоа унинг қўл остида сўнгги бешта ўйинда тўртта ғалабага эришди ва шу орқали мавсум якунланишига уч тур қолганда чемпионлик пойгасига қайтди.
Сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси "Қизилқум" вингери Ислом Кенжабоев бўлди. У бешта турда тўртта гол урган ҳолда лигада жон сақлаб қолиш учун курашда жамоасига муҳим очколарни йиғишга ёрдам берди.
Фикрлар