Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Sherzod Nurmatov
29 авг 2026, 14:00
Икки сайт ҳамкорлиги доирасида Суперлиганинг август ойидаги энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқланди.

Овоз бериш жараёнида Championat.asia ходимлари, Transfermarkt русийзабон таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев ҳамда таклиф этилган эксперт — футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Август ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи Александр Хомяков бўлди. Унинг бошчилигида "Бухоро" 5 та ўйинда 3 та ғалабага эришди (жумладан, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" устидан 4:1 ҳисобида), шунингдек, сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади (ўйин давомида 0:2 ҳисобида ортда қолиб, 2:2). Хомяков 44% овоз тўплади, иккинчи ўринни эса кичик фарқ билан "Навбаҳор" устози Тимур Кападзе (40%) эгаллади.

Сўровномаларимиз тарихимида илк бор Суперлигада ойнинг энг яхши футболчиси деб бир вақтнинг ўзида икки ўйинчи тан олинди: "Бухоро" вингери Владимир Родич ва "Навбаҳор" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 28 фоиздан овоз йиғишди. Родич ҳисобида 5 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 3+1 очко бор, улар орасида "Пахтакор"га урилган гол ва "Нефтчи"га қарши ғалабали ўйиндаги иккита самарали ҳаракат (битта гол ва битта ассист) мавжуд. Норчаев эса бешта ўйинда олтита тўп киритди ("Хоразм"га қарши покер + "Сурхон" ва "Бунёдкор" дарвозасига биттадан гол) ҳамда иккита голли узатмани амалга оширди. Овоз беришда учинчи ўринни "Бухоро" ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов эгаллади — унинг ҳисобида 5 та учрашувда 3 та гол ва 1 та ассист бор (24% овоз).

Игрок_и_тренер_августа_в_Суперлиге_2026.png

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia