Чалоба "Челси"ни тарк этмайди. У Почеттино қўл остидаги жамоадан жой олмоқчи

Sherzod Nurmatov
3 июн 2023, 19:18
"Челси" ҳимоячиси Тревор Чалоба "Челси"да қолиб, янги бош мураббий Маурисио Почеттино қўл остидаги ўрин учун курашмоқчи, деб хабар берди "The Athletic".

23 ёшли англиялик футболчига "Интер" қизиқиш билдирмоқда, бироқ у фаолиятини Лондон клубида давом эттиришни кутмоқда.

Чалобанинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic