

Ушбу фестивалда 2010 йилда туғилган футболчилардан иборат 10та жамоа иштирок этди. Бу жамоалар - "Мега Спорт", "Одил Жуниор", "Локомотив", "Бунёдкор", ИБЎСМ, "Трактор", "Локомотив" (Бойсун), "Пахтакор", "Чиғатой" ва "Одил Жуниор-2".
Ўйинлар уч кун давом этди. Мусобақа фестивал тартибида ўтказилгани боис очколар ҳисобланмади. Мақсад ёш болажонларнинг футболдан баҳра олишларини таъминлашга қаратилди. Фестивал якунида тақдирлаш маросими ташкил этилиб, бунда ҳар бир жамоага кубок ва медаллар топширилди.









