“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО

Narzulla Saydullayev
11 янв 2018
Навбатдаги йиғинни Фарғонада давом эттираётган “Цементчи” режа асосида кунига икки маҳалдан “Истиқлол” стадиони ёнида машғулотларни олиб бормоқда.

Йиғин давомида ўтган мавсумда жамоада ҳаракатланган ва ҳозирда шартнома муддати якунига етган бир қатор футболчилар билан дўстона хайрлашилиб, таркибга эса бир қатор янги футболчилар таклиф этилди.

Бугунга қадар жамоа таркибига “Қизилқум” жамоасидан Шукурали Пўлатов ва Отабек Исроилов, сўнгги жамоаси “Бухоро”да ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирган  дарвозабон Сардор Қобулжонов,  “Навбаҳор”дан фарғоналикларга яхши таниш бўлган Аббосбек Махсталиев  ва Саиджон Абдужабборов, “Бунёдкор” ёшлар жамоаси аъзоси Иброҳим Ғофуров, ўтган мавсумда “Андижон” таркибида ишончли ўйинлар ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Муҳаммаджонов ва ўтган мавсумни Малайзиянинг АТМ жамоасида ўтказган яна бир фарғоналик ҳимоячи Иқбол Бобохоновлар келиб қўшилган.

Кечаги машғулотларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан Сардор Қаҳҳоров ҳам келиб қўшилди.

Ушбу футболчиларнинг баъзилари билан жамоа келишувга эришди, йиғин давомида мураббийларда ижобиий таассурот қолдирган бошқа футболчилар ҳам жамоа таркибига киритилиши мумкин.

Ҳозирда мураббийлар жамоага яна бир нечта футболчиларни таклиф этишган, тез кунда ушбу футболчилар ҳақида ҳам маълумотларни бериб борамиз.









Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Цементчи” матбуот хизмати