Це Ка-Винг: "Ўзбекистонга 0:1 ҳисобида ютқазиш — яхши натижа"

Оқил Абдубарноев
23 сен 2023
Гонгконг Олимпия терма жамоаси дарвозабони Це Ка-Винг Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистонга қарши учрашув (0:1)дан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, 0:1 ҳисобидаги мағлубият — мақбул натижа. Албатта, дуранг қайд этсак ёки ғалабага эришсак, ажойиб иш бўларди, бироқ Ўзбекистоннинг жуда кучли жамоа эканлигини инобатга олишингиз лозим. Кечаги ўйинда ўз меҳнатини аямаган жамоадошларим билан фахрланаман", деди гонгконгликлар посбони.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: i-cable