

Аввалроқ "Атлетико" ва "Реал" 18 ёшгача бўлган футболчилар трансферида қоидани бузгани учун икки трансфер ойнаси янги ўйинчилар рўйхатдан ўтказа олмаслиги эълон қилинган эди. Аммо кейин "Реал" 90 кун ичида масалани ҳал қилди ва улар 2017 йилнинг ёзида футболчи харид қилишлари мумкин.
Спорт арбитраж суди "матрасчилар"нинг апеляциясига рад жавоб берди. Энди "Атлетико" ёзда янги футболчилар харид қила олмайди.



