CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон мезбонларга қарши ўйнайди (+жадвал)
10 авг 2022 09:35
Янгиликлар
CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон мезбонларга қарши ўйнайди (+жадвал)
Бугун, 10 август куни CAFA U-19 Championship 2022 мусобақасининг навбатдаги тури бошланади.
Ўзбекистонлик футболчилар мезбон Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк ўйинда Эрон билан жанговар дуранг (2:2) ўйнаган, кейин эса Қирғиз Республикасига қарши баҳсда (0:0) ҳам ғолиб аниқланмаганди.
Ўзбекистон 2 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда турибди, 6 очкога эга тожикистонликлар эса пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар