“CAFA U-17 Women's Championship 2021” чемпионлари юртимизга қайтиб келди

Alisher
9 июл 2021, 16:03
Биласиз, Ўзбекистон U17 аёллар терма жамоаси Душанбе шаҳрида ўтган “CAFA U-17 Women's Championship 2021” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этди.

Илхом Ханжариев шогирдлари 2 ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этган ҳолда, 7 очко билан турнир жадвалининг юқори ўрнидан жой эгаллади ва чемпионликни қўлга киритди.

Бугун U17 аёллар терма жамоаси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz