CAFA турнирининг бош ҳомийи GAZPROM бўлади

Aslanov Jasurbek
13 мар 2023
Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионатининг бош ҳомийи номи маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, ушбу чемпионатга GAZPROM ҳомийлик қилади.

Турнирда Марказий Осиё футбол ассоциацияси вакиллари Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон иштирок этади. Мусобақага Россия меҳмон сифатида таклиф қилиниши айтилди.

Турнир 12-20 июнь кунлари Тошкент ва Бишкекда ўтказилиши кутилмоқда. Жамоалар икки гуруҳга бўлинади ва уларнинг ғолиблари финалда тўқнаш келишади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Metaratings