

"Бёрнли" клуби бош мураббийи Венсан Компани ўз жамоаси билан узоқ йиллик янги шартнома имзолади. Компани 2028 йилга қадар "Бёрнли"ни бошқаради.
Компани "Бёрнли" билан Чемпионшипни муддатидан аввал ютиб, АПЛга йўл олганди.
Маълумот учун, мураббийнинг хизматларига "Челси" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиққанди, аммо у ўз жамоаси билан янги мавсум АПЛда кураш олиб боришни танлади.



