"Бухоро"нинг тотализаторга алоқаси йўқ"

Mirjalol Normatov
17 дек 2022
Бугун сайтимизда тотализатор ҳақида хабар эълон қилинганди.

Ана холос! "Машъал" ва "Бухоро"нинг бу йилги ўзаро ўйинида тотализатор ўйналгани аниқланди

Шундан кейин "Бухоро" жамоаси бош директори Ўткир Қодиров сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев билан алоқага чиқиб, клубнинг мавзуга умуман алоқаси йўқлиги ва бу ишдан энди хабар топганини билдирди.

"Биз мутлақ ҳалол футбол тарафдоримиз. Бошқа клублар учун жавоб бера олмайман. Аммо "Бухоро" бунақа ишларга аралашгани йўқ", - дейди Қодиров.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia