"Бухоро": Йиғинга Авилов, Абдуҳамидов, Қосимов ва Жуманқўзиев келиб қўшилди

Alisher
6 янв 2022
"Бухоро" тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Бухоро" жамоаси ўқув-йиғинини ўз қароргоҳида олиб бормоқда. Бугун футболчилар кундузги машғулотларни тренажёр залида олиб боришди. 

"Бухоро" йиғинига ўтган мавсумни «Навбаҳор»да ўтказган андижонлик ҳимоячи Хушнудбек Авилов ва ўтган йили "Бухоро"да ҳаракат қилган Рустам Абдухамидов, Бобир Қосимов ҳамда Файзуллобек Жуманқўзиев жамоага келиб қўшилишди. Шунингдек, Бухоро футбол мактаби тарбиялувчиси бўлмиш Хуршид Олимов ҳам жамоа билан бирга машғулотларни олиб бормоқда. Олимов 2019-2020 йиллар «Қизилқум» сафида ва ўтган мавсум Тожикистоннинг «Истеравшан» жамоасида тўп тепган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати