

Бугун ушбу Комиссия аъзолари томонидан "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоаси аъзолари Ig Gни аниқлаш бўйича тестдан ўтказилмоқда. Биласиз, 14 август куни айнан мана шу икки жамоа марказлашган чемпионатнинг илк ўйинида ўзаро баҳс юритишади. Ўтказилган тест натижалари мусбат чиққан футболчилар уларда антитана ҳосил бўлгани сабабли қўшимча тарзда функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишмоқда.
Ig G натижаси манфий чиққан қолган барча вакиллар қўшимча PZR тестини топширишади.
ЎзПФЛнинг COVID-19 даври учун комиссияси Coca Cola Суперлига клублари аъзоларининг барчасини бугунгидек тестдан ўтказиб, уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиб боради.





