"Бухоро" "Навбаҳор"нинг икки футболчисига кўз тикмоқда

Narzulla Saydullayev
4 июл 2017
Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Бухоро" клуби ёзги таътил вақтида ўз сафини кучайтирмоқчи.

Жамоа "Навбаҳор"ни тарк этган икки ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ва Алишер Саматовга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди. Айни пайтда бу футболчилар билан музокара давом этмоқда.

"Бухоро"ни тарк этадиган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бу борада яқин орада маълумотлар пайдо бўлади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia