"Бухоро" мураббийи: "Селекция ишлари ҳақида маълумот бера олмайман, сир"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2023
"Бухоро" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур ўйинидан (0:1) сўнг мезбонлар мураббийи Михаил Еримчук матубот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
"Бухоро" мураббийи Михаил Еримчук: "Йигитлар борини беришди, нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Вазиятдан чиқишга уриниб кўрамиз. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман".


- Жамоа чиройли ва муносиб ўйин кўрсатишига нима ҳалал беряпти?

- Ҳар бир жамоада муаммолар бор. Бу муаммоларни аста-секинлик билан ҳал қиляпмиз, мухлислар истаган ўйинни кўрсатиш учун бизга вақт керак.

- Асосий таркибнинг 6 нафарини қўйиб юбордингиз...

- Биз таркибни кучайтириш устида ишлаяпмиз. Ўйинимизга мос келадиганларни қидиряпмиз.

- Рўзимбой Аҳмедовга ҳам жавоб бериб юборилди, ҳозир жамоада ҳужумчилар йўқ. У ҳеч бўлмаса битта тайм ўйнаб бера оларди.

- Бизнинг ўз қарашларимиз бор, ёшларимиз сафида ҳам ҳужумчилар мавжуд. "Бухоро"да иложи борича кўпроқ маҳаллий футболчилар бўлишини хоҳлаймиз.

- Селекция ҳақида маълумотлар бера оласизми?

- Сир. Ишлаяпмиз. 5-6 футболчини кўриб чиқяпмиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia