UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  12 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  9 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  14 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  26 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  7 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  44 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38 21:02Икром Алибоев — Чемпионлик, қизил карточка ва Германиядан таклиф ҳақида  1 20:52Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар  33 20:35Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди  160 19:58Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди  0

Бухоро марказий стадиони бузилиб, ўрнига туризм шаҳарчаси қурилиши мумкин Янгиликлар

Бухоро марказий стадиони бузилиб, ўрнига туризм шаҳарчаси қурилиши мумкин

Мазкур стадион Ўзбекистон Кубоги финалига мезбонлик қилганди.

"Бугун бир маълумотга кўзим тушди. Бухоролик ҳамюртларимиз "Бухоро шаҳри марказидаги Марказий стадион бузилади" деган янгиликдан лол.

Маълумот учун, Бухоро марказий стадиони 25 минг томошабинга мўлжалланган, унча-мунча вилоятда бўлмаган вилоятдаги ягона йирик спорт мажмуаси.

Объектнинг қадрли томони шундаки, 20 дан ортиқ спорт турлари бўйича тўгараклар жойлашган, енгил атлетика машғулоти талабларига жавоб берадиган ягона жой. Яна бир томони, ҳар куни минглаб аҳоли фойдаланади. Айниқса, эрта тонгда ва кечки вақтда гавжум бўлади. Спортчилар, ҳаваскорлар ва саломатликни устун деб билган аҳоли, кексалар ва болажонлар учун машғулот жойи.

Албатта, аҳолига бу миш-миш ёқмади. Ҳаммага қадрдон бўлган жойда саёҳатчи ва айрим ажнабийлар учун шаҳарча қуришмоқчи. Маҳаллий аҳоли-чи? Афсуски, шаҳарда аҳолини соғломлаштириш ва югуриш йўлакчалари ҳали етарли эмас. Айрим маълумотларда шаҳар ташқарисидан жой ажратилади, деган миш- миш ҳам бор. Аммо бирор жойда расмий маълумотга кўзим тушмади.

Савол: Мамлакатимиз раҳбари 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратилсин, деган бир пайтда бу қарор қанчалар тўғри?

Қарор ва таклифларга тескари ишламайлик, ўзи шусиз ҳам охирги пайтда мана шундай ўлда-жўлда қарорлар ортидан ҳукуматга ишонч сўняпти. Бунга сабабчи бўлиш яхши эмас. 

(Бунинг устига Бухоро Сити ҳам ҳали битмаган, аввал битта Ситини ҳалоллаб олайлик).

Балки ҳудуднинг бошқа тарихий жойларига ҳам туристларни жалб қилиш учун айнан ўша ерларда бу шаҳарчани режалаштириш керакдир? Сабаби Бухоро шаҳрида шусизам туристик оқим катта. 

Қолаверса, жуда катта маблағ эвазига қурилган ва йиллар давомида бир неча бор реконструкция ҳам қилинган. Шунча маблағни бузиш шартмикан!?

Қолаверса, Шаҳарсозлик кодексининг 38-моддасида аҳоли пунклари режаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши керак дейилган, муҳокама натижалари борми?

Хуллас, саволлар кўп, аммо расмийлардан муносабат йўқ.

Бухородан сайланган депутат сифатида асосли, аниқ РАСМИЙ муносабат беришларини сўрайман.

Бизда ҳеч қаерда эълон қилинмаган бошқа маълумотлар ҳам бор, балки расмийлар аниқлик киритишар.

Шахсий фикрим, Марказий стадион ўрни туризм шаҳарчасининг жойи эмас!",  дейилади Олий Мажлис Қонунчлик палатаси депутати Умида Раҳмонова хабарида.

Ушбу ҳодисага ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ҳам муносабат билдирди.

"Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финали Бухорода азбаройи зўр ўтганидан, стадион ўрни тарихий бўлиши керак, дейишаётган экан. 

Туристик зона албатта яхши, бироқ унда футбол стадионининг бўлиши янада фойдали. Тайёр нарсани бузиш эмас, уни туристлар ва умуман бухороликлар учун фантастик структурага айлантириш мумкин. Стадион атрофи супермаркетлар, овқатланиш, кўнгилочиш масканлари, автостоянкалар учун жуда боп жой", – дейилади Имомхўжаев муносабатида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика