«Бухоро» икки нафар тажрибали футболчи билан шартномани бекор қилди

Khoja
12 июл 2024
Бу ҳақида Про лига матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Бухоро» клуби Фозил Мусаев ҳамда Шоҳмалик Комилов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Бухороликлар Про лиганинг 14-тур якунларидан сўнг 27 очко билан якка пешқадам бўлиб турибдилар.

Эслатиб ўтамиз, Мусаев жорий мавсум 6 та учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатма амалга оширган. Шоҳмалик эса 14 та учрашувда 1 та гол урди ва 2 та голга ассист қайд этган.


KhojaМуаллиф
Манба: proliga